Профессионал таълим муассасалари директорларининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари учун модуллар

Профессионал таълим муассасалари директорларининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари учун малака ошириш курси уларнинг ўқув жараёни ташкил этишда касбий компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган. Улар учун режалаштирилган 144 соатлик курсда жами  11 модул режалаштирилган бўлиб уларда асосий эътибор  ўқув-меъёрий хужжатларни ишлаб чиқиш, таълим жараёнини замонавий инновацион таълим технологиялари асосида ташкил этиш, менежмент ҳамда катталар таълимининг ўзига хос хусусиятлари каби масалаларга қаратилган.