Профессионал таълим муассасалари раҳбар кадрлари заҳирасига мақсадли ўқитиш курси 240 соатга мўлжаланган бўлиб 21 та модулни ўз ичига қамараб олади. Унда таълим муассасалари раҳбар ходимларининг захирасига муносиб деб топилган номзодлар касб-ҳунар таълими муассасаси ташкилий тузилмаси ва уни бошқариш, Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари ва маърузаларида ёшлар тарбиясига оид масалаларнинг қўйилиши ҳамда бу борадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, бошқарув психологияси ва касбий мулоқот асослари, инсон ресурсларини бошқариш, тизимли тахлил ва қарор қабул қилиш асослари, таълим жараёнини ташкил этиш, таълим менежерининг касбий компетентлиги ва креативлиги каби масалалар юзасидан билим, кўнкима ва малкаларга эга бўлишади.
Профессионал таълим муассасалари раҳбар кадрлари заҳирасига мақсадли ўқитиш курси