Профессионал таълим муассасаларининг бўлим мудирлари учун малака ошириш курси уларнинг назарий ва амалий ўқув жараёнини уйғунлашган ҳолда ташкил этиш, уларнинг сифат ва самарадорлигини оширишдаги касбий компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган. Улар учун режалаштирилган 144 соатлик курсда жами 12 модул режалаштирилган бўлиб уларда асосий эътибор назарий ҳамда амалиётга йўналтирилган ўқув-меъёрий хужжатларни ишлаб чиқиш, таълим жараёнини замонавий инновацион таълим технологиялари асосида ташкил этиш, менежмент ҳамда катталар таълимининг ўзига хос хусусиятлари каби масалаларга қаратилган.
Профессионал таълим муассасалари бўлим мудирлари учун модуллар